Гепатит с хакида маълумот

Гепатит с хакида маълумот

Переезд склада в Европу.
Реализуем препараты от гепатита С в России по закупочной цене - ликвидация склада
Перейти на сайт

imagesАчишиш, қичиш, лабнинг шишиши, кейинчалик оғриқли пуфакчаларнинг ҳосил бўлиши, улар ёрилиб ярачалар пайдо бўлиши ва узоқ вақтгача пўстлоқларнинг туриши… Кўпчилик мунтазам равишда бу клиник белгиларни бошидан кечиради.

Ҳаммасини синаб кўрдингиз: спирт ва бошқа антисептиклар, оксолин суртмаси, сулфониламид ва йод, ҳар хил балзамлар… Кўринишидан бу касалликни ҳеч нима тўхтатолмайдиганга ўхшайди… Герпес – бу вирусли инфекция бўлиб, қўзғатувчиси оддий герпес вирусидир. Герпетик тошмалар тананинг ҳамма жойида пайдо бўлиши мумкин, лекин герпеснинг энг «ёқимли» жойи оғиз, бурун атрофи, шунингдек, ёнбош ва жинсий аъзолар ҳисобланади. Одатда бу инфекция билан инсон болалик чоғида тўқнашади, вирус касал оила аъзосидан ёки қариндошлардан ўпич орқали, идиш-товоқ ёки сочиқ орқали юқиши мумкин. Лаб атрофида пайдо бўлган типик тошмалар одатда 7-10 кунгача пайдо бўлиб туради. Тери орқали ўтиб, вирус асаб толалари орқали тарқалади ва асаб ганглияларига жойлашади. Герпесни юқтирган одамларнинг 80 фоиздан кўпроғида вирус «уйқу» ҳолатида бўлади. Герпес вирусини қўзғатувчи факторларга организм иммунитетининг сусайиши, совқотиш, менструация, чарчаш, стресс, травма ва қуёшда кўп ётиш киради. Бу ўринда «уйқу» ҳолатидаги вирус асаб толалари орқали терига қайтиб келади ва тошмалар пайдо қилади. Пуфакчалар пайдо бўлишидан олдин тери қичишади ва ўта сезувчан бўлиб қолади. Бу герпеснинг продром давридир. Пуфакчаларнинг сони ҳар хил – бир донадан то бир нечта гуруҳлар ҳосил қилиши мумкин. Кейинчалик улар ёрилиб, ярачалар ҳосил қилади. Ярачалар устидан ҳосил бўладиган пўстлоқлар тушиб, ўзидан кейин гиперпигментация қолдиради. Баъзида пуфакчаларга иккиламчи инфекция қўшилиб, ўзидан кейин чандиқ қолдириши мумкин. Одатда ёш ўтган сайин рецидивлар сони камайиб, касаллик енгил формада кечади. Доимо ёдда сақлаш керакки, герпетик тошмалар тошган одам фақат атрофдагиларга эмас, балки ўзига ҳам хавф туғдиради. Атрофдагиларга юқтиришдан ташқари, ўз танасининг бошқа қисмларига юқтириш хавфи мавжуддир. Шунинг учун қуйидаги гигиена қоидаларига риоя қилиш лозим:

• Тошмаларга тегинманг ва бошқа одам тегишига йўл қўйманг.

• Кўзингизга тегмасликка ҳаракат қилинг – кўз шоҳ пардасининг герпес билан зарарланиши кўрликка олиб келиши мумкин.

• Тошмаларга тегинган тақдирда, қўлингизни дарҳол иссиқ сув ва совун билан ювинг.

• Ҳеч кимга сочиғингиздан фойдаланишга йўл қўйманг ва бошқаларнинг сочиғидан фойдаланманг. Бу қоида лаб бўёғига ҳам тегишли.

• Алоҳида идиш-товоқдан фойдаланинг.

• Ўпичлардан ва касал одам билан жинсий алоқадан сақланинг.

• Пуфакчаларни ёрманг ва пўстлоқларни кўчирманг.

• Аёллар макияж қўйиш ва тозалаш вақтида жуда ҳам эҳтиёт бўлишлари керак.

• Герпес тез-тез қайталанадиган одамларда герпеснинг клиник белгилари бўлмаган тақдирда ҳам инфекция ўчоғи ҳисобланади. Герпеснинг тез-тез қайталаниши кўп ҳолларда одамнинг умумий ҳолатига хавф туғдирмайди, лекин иммунтанқислик ҳолатидаги одамларда – ўсма касаллиги, ОИТС, тана қисмлари трансплантация қилинган одамларда ва бошқа оғир касалликларда катта хавф туғдиради. Уларнинг ички органлари герпесдан зарарланиши мумкин. Баъзи бир тери касаллиги (асосан нейродермит) билан оғриган беморларда учуқ танада кенг тарқалиши мумкин. Учуқ қовоқларга чиққан тақдирда кўзнинг шоҳ пардаси зарарланиб, герпетик кератитга олиб келиши мумкин. Кўзда оғриқ, ёруғликдан қўрқиш, ёт жисм сезгиси пайдо бўлади ва ажралмалар пайдо бўла бошлайди. Агар ўз вақтида ва тўғри даволанмаса, кўрликка олиб келиши мумкин. Шунинг учун кўзнинг герпетик инфекцияси тахмин қилинганида окулистга мурожаат қилиш лозим. Яқин вақтларгача герпес симптоматик равишда даволаниб келинар эди. Қуритувчи, оғриқ қолдирувчи, антисептик ва бошқа дори воситаларидан фойдаланилар эди. Шунингдек, вирусга қарши дори воситаларидан (оксолин суртмаси, теброфен) фойдаланишга ҳаракат қилинди. Лекин натижаси қониқарли бўлмади. Тўғридан-тўғри герпес вирусининг ўзига таъсир қиладиган дори воситаларининг пайдо бўлиши билан аҳвол яхши томонга ўзгарди. Масалан, 5 %ли 10 граммли тюбикларда ишлаб чиқариладиган Улкарил-Ацикловир моддаси лабдаги герпес учуқларининг ва тошма-яраларининг тез вақтда тузалишини таъминлайди, касаллик авжга чиқиши пайтида эса ёқимсиз асоратлари ривожланишининг олдини олади. Даволаш қанча эрта бошланса, натижаси шунча яхши бўлади. Крем кунига 5 маҳал суртилади, 4 соатлик оралиқ билан, тунги соатлар ҳисобга олинмайди. Даволаш 5 кун давом этади, оғир ҳолларда 10 кунгача давом этиши мумкин. Кремни суртишдан олдин ва кейин қўлни яхшилаб ювиш керак. Тошмалар чиққан ерга тегиш ёки сочиқ билан артиш мумкин эмас. Кремни суртгандан кейин озгина ачишиш ҳис қилишингиз мумкин, лекин бу ҳолат тез ўтиб кетади.



Источник: axbor.sorbon.ru


Добавить комментарий